Қирғизистонда жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш режими бекор қилинди
Ниқоб тақиш режими фақат соғлиқни сақлаш муассасалари ва жамоат транспортида сақланиб қолади.

Фото: Sputnik
Қирғизистонда жамоат жойларида ниқоб тақиш режими бекор қилинди, деб хабар берди РИА.
Хабарда айтилишича, олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари, савдо марказлари, умумий овқатланиш муассасалари, бозорлар, музейлар, спорт клублари ва кутубхоналарда мажбурий ниқоб тақиш режими бекор қилинган.
Ниқоб тақиш режими фақат соғлиқни сақлаш муассасалари ва жамоат транспортида сақланиб қолади.
Шу билан бирга, фуқароларга ихтиёрий равишда ниқоб тақиш тавсия этилган.
Мавзуга оид

16:40
Тожикистон ва Қирғизистон чегара бўйича шартнома имзолади, авиақатновларни тиклашга келишди

18:01 / 12.03.2025
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара очилади

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

20:37 / 10.03.2025