Бўзатовдаги ўқитувчиларининг билими 50 фоиздан паст натижани кўрсатди

Фото: Халқ таълими вазирлиги
Бўзатов тумани мактаб ўқитувчиларининг билимлари диагностикадан ўтказилган. Халқ таълими вазирлигининг хабарига кўра, натижалар 50 фоиздан паст кўрсаткични қайд этган.
10 март куни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бўзатов туманида ўз фаолиятини давом эттирди.

Хабар берилишича, “Мобил методик гуруҳлар” фаолиятини режалаштириш доирасида тумандаги 1-, 4-умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан ўзларининг фан йўналишлари бўйича диагностик тестлар олинган.
Дастлабки тест натижаларига кўра, 1-сонли мактаб ўқитувчилари ўртача 49,6 фоиз, 4-сонли мактаб ўқитувчилари ўртача 47,7 фоиз натижа кўрсатган.

Эндиликда мазкур мактаблардаги ўқитувчиларнинг билимини диагностикадан ўтказиш ҳамда аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган ўқув машғулотларни ташкил этилади.
Жумладан, 14 мартдан бошлаб Беруний туманидаги 40-, 43-мактабларда Қорақалпоқ давлат университети, Бўзатов туманидаги 1-, 4-мактабларда эса Қорақалпоқ давлат педагогика институти ҳузуридаги “Мобил методик гуруҳлар” томонидан ўқув машғулотлари бошланади.
Мавзуга оид

12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

18:11 / 02.03.2025
Ўзбекистонда мактабларда бир нафар ўқитувчига қанча ўқувчи тўғри келаётгани маълум қилинди

12:37 / 26.02.2025
Ўқитувчига кўтарилган қўллар: мактабда устозлар ўзини хавфсиз ҳис қиладими?

10:55 / 22.02.2025