Қозоғистон бизнеси тартибсизликлар натижасида кўрган зарар 198 млн доллар деб баҳоланди
Миллий тадбиркорлар палатасининг огоҳлантиришича, бу рақам янада ошиши мумкин.

Фото: AP/ТАСС
Тартибсизликлар оқибатида Қозоғистон бизнесига етказилган зарар 87,2 млрд тенге (198 млн долларга яқин)ни ташкил этди. Бу ҳақда "Атамекен" миллий тадбиркорлар палатасига асосланиб маҳаллий ОАВ хабар берди, деб ёзади Интерфакс.
Хабарда айтилишича, бундан 85,8 млрд тенге Олмаотага тўғри келади.
7 январь ҳолатига мамлакатнинг ўн регионида 848 та бизнес субъекти ва 1021 та объект зарар кўргани аниқланган, жумладан, Олмаотада 789 та субъект ва 950 та объектга зарар етказилган.
Палатанинг огоҳлантиришича, бу рақамлар янада ошиши мумкин.
Қайд этилишича, палата бошқаруви раиси Аблай Мирзахметов вазирлар маҳкамаси билан биргаликда зарарни қоплаш механизмлари ишлаб чиқилаётганини маълум қилган.
Аввалроқ Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар натижасида етказилган зарар миқдори 92 миллион долларни ташкил этгани айтилганди.
Мавзуга оид

12:23
Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 2 млрд куб метрдан ортиқ сув етказиб берди

13:36 / 11.03.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади

11:51 / 11.03.2025
Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

17:10 / 07.03.2025