Yahoo “вазият борган сари қийинлашаётгани сабабли” Хитойни тарк этишга қарор қилди
Компания фойдаланувчиларнинг эркин ва очиқ интернетдан фойдаланиш ҳуқуқларига содиқ қолишини қўшимча қилган.

Фото: AP
Американинг Yahoo интернет-компанияси Хитойдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда AP.
“Хитойдаги бизнес ва қонунчилик соҳасидаги вазият борган сари қийинлашаётгани сабабли бундан буён Yahoo сервислари Хитойда ишламайди”, — дейилади компания хабарида.
Компания фойдаланувчиларнинг эркин ва очиқ интернетдан фойдаланиш ҳуқуқларига содиқ қолишини қўшимча қилган.
Yahoo илгарироқ Хитойдаги фаолиятини чеклаганди. 2015 йилда унинг Пекиндаги офиси ёпилган, компаниянинг Хитойдаги мусиқа сервиси ва Yahoo почтаси иши тўхтатилганди.
Мавзуга оид

18:16 / 12.03.2025
WSJ: Хитой ҳарбий потенциалини ошириш учун океан тубини фаол ўрганмоқда

15:39 / 11.03.2025
Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига божлар жорий қилди

12:02 / 11.03.2025
Бош вазир матбуот котиби Ўзбекистонда «хитойликлар кўпайиб кетаётгани» ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

22:37 / 10.03.2025