Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги таълим, “Apple”га ишга кириш талаблари – Моҳинур Нуруллоева билан суҳбат
Uzbek.life навбатдаги суҳбатдоши Японияда оилавий истиқомат қилаётган ҳамюртимиз Моҳинур Нуруллоева. Қаҳрамонимиз Наманган вилояти Наманган туманида туғилган. Япониянинг нуфузли Ритсумейкан Осиё Тинчлик университетида таҳсил олган. Ҳозир Apple’нинг Фукуока шаҳридаги офисида техник мутахассис сифатида фаолият юритади.

Япониядаги университетлар ва талабалар учун Scholarship
Очиғи бу ерга келишимдан аввал япон тилини билмас эдим. Наманганда бироз вақт тил курсига қатнаганим боис, фақатгина япон алифбосини билган ҳолда келганман. Мен таҳсил олган университетда хорижлик талабалар кўп бўлгани сабабли деярли барча ҳужжатлар ва бизга керакли бўлган йўриқномалар инглиз тилида бўлган.
Японияга келганимизда университет томонидан 6 ой япон тили курсида ўқидик. Шунингдек, япон тилини яхшироқ ўзлаштириш учун ресторанлар, меҳмонхоналарда ҳам ишлаганмиз.
Мен ўқиган университетда чет эллик талабалар 80 та давлатдан келиб ўқишар эди. Ўша даврнинг ўзида 100 дан ортиқ ўзбекистонлик талабаларни Осиё тинчлик университетида учратганман. Таълим муассасамизда асосан иккита факультет мавжуд. Булар “Бизнес бошқаруви” ва “Ижтимоий фанлар”. Мен “Ижтимоий фанлар” факультетининг туризм йўналишида ўқиганман.

Японияда хусусий университетларнинг нархи баланд, лекин, кўплаб стипендия берадиган ташкилотлар мавжуд. Мисол учун давлат томонидан энг катта стипендия берадиган Mext дастури бор. Стипендия сизнинг барча харажатларингизни қоплаб беради. Лекин Mext дастури грантларини ютиш қийин кечиши мумкин. Бундан ташқари ҳар бир университетда ўзининг стипендиялари бор. Мен ҳам университет томонидан 80 фоизли грант ютиб олганим сабабли, 4 йил мобайнида контрактимнинг фақатгина 20 фоизини тўлаганман. Бу менга моддий томондан жуда катта ёрдам бўлган.
Apple компаниясига ишга кириш
Университетда ўқиб юрган пайтимда, биздан юқори курсда ўқийдиган ўзбекистонлик бола Apple’да ишлаши ҳақида эшитганман. Бу нарса мен учун эришиб бўлмас нарсадек эди. Кейин 3-курснинг ярмида иш қидириш, яъни “job hunting” бошланди. Сиз бу жараёнда юзлаб компанияларга ўз резюмейингизни топширишингиз мумкин. Мен 10 та компанияга ҳужжатларимни топширганман. Шуларнинг 2 таси муваффақиятли чиққан. Менга Asics ва Apple’дан иш таклиф қилишган.
Apple’нинг Японияда 11 та офиси бор. Корхонада: техник, сотув, бизнес ва бошқарув бўлимлари мавжуд. Мен техник бўлимда мутахассис бўлиб ишлайман. Apple’даги муҳит жуда ҳам эркин. АҚШ атмосфераси сезилиб туради. Маош 3000 АҚШ доллардан бошланади. Бундан ташқари турли бонуслар ҳам бор.

Apple’да ишламоқчи бўлганлар сайтига кириб, қаерда ишламоқчи эканлигини танлаб резюме жўнатишлари мумкин. Резюмейингизга қараб Apple’дагиларнинг ўзи сизга алоқага чиқишади. Асосийси резюмени яхшилаб ёзишингиз керак. Қобилиятларингиз, нималарни қила олишингиз ҳақида тўлиқ ёзганингиз маъқул. Фақатгина ўзингизни мақтаб эмас, ўз фаолиятингиз давомида қандай қийинчиликларга дуч келдингиз ва уларни қандай енгиб ўтганингиз ҳақида ҳам ёзиш фойдали бўлади. Apple’га келишингиздан аввал қаерда ва қайси компанияда мутахассис бўлганингиз ва қайси лавозимда ишлаганингиз ҳам муҳим рол ўйнайди.

Тўлиқ видеони UzbekLife’нинг YouTube’даги каналидa томоша қилинг.
Малика Холхўжаева суҳбатлашди
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:50 / 09.08.2025
Нагасаки мэри ядро уруши хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди

11:46 / 05.08.2025
Meta, Google ва Apple каби компаниялар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаяпти?

17:52 / 02.08.2025
Ўзбекистон павилиони Expo 2025 кўргазмасида энг юксак мукофотни олди

11:19 / 02.08.2025