Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: “Орқага йўл йўқ: Ўзбекистон фақат олға юради”
Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев сайлов натижаси эълон қилингач, ЎзЛиДеП штабида нутқ сўзлади. У сўз аввалида яна бир бор ишонч билдиргани учун халққа миннатдорлик билдирди.

“Азиз ва муҳтарам ватандошларим, азиз партиядошларим! Албатта, ҳар бир инсоннинг ҳаётида жуда бир ҳаяжонли дамлар бўлади, менинг ҳаётимда ҳам ҳозир шундай дақиқалар... Мана шундай буюк, жонажон халқим менга ишонч билдиргани учун яна бир марта халқимга, фарзандларимга, мунис оналаримга, нуроний оқсоқолларимизга мени дуолар қилиб, бугунги ғалабага қўллаб-қувватлаганлари учун таъзим қилиб, раҳмат демоқчиман”, – деди президент.
Шавкат Мирзиёев сайловдаги давомат 80 фоиздан ошгани халқнинг ўз келажагига бефарқ эмаслигини англатиши, ушбу сиёсий жараён “дунё тан олган” Сайлов кодекси асосида ўтганини қайд этди.
“Бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз беш йил олдинги халқ эмас. Энг катта ютуқларимиздан бири – эмин-эркин, ўзимиз ўз қўлимиз билан, шижоатли меҳнатимиз билан эртанги кунимизга бефарқ эмаслигимизга яна бир марта бутун дунё ҳамжамиятини ишонтирдик.
Бир нарсани ҳар сафар айтдим, ҳозир ҳам айтаман: энди орқага йўл йўқ, Ўзбекистон фақат олға юради!” – деди сайланган президент.
Президент шунингдек, журналистларга алоҳида раҳмат айтди.
«Фурсатдан фойдаланиб бир нарсани таъкидламоқчиман – сўнгги 5 йилда Ўзбекистонимиз оммавий ахборот воситалари бутунлай ўзгарди. Айниқса, сўнгги ойлардаги қизғин сайлов кампанияси давомида вазиятни холис ёритиб бордилар, керак жойда танқид қилдилар.
Мен мана шу онларда оммавий ахборот воситалари ходимлари, азиз журналистларга ўз миннатдорлигимни билдираман», дея Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Санкт-Петербургда хорижликларга 2025 йил охиригача такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш тақиқланди
Жаҳон | 23:26
-
Бастакор Султонали Раҳматов вафот этди
Жамият | 22:59
-
ChatGPT билан мулоқотлар суд талаби билан ҳукумат топширилиши мумкин
Жаҳон | 22:55
-
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини аниқлади
Жаҳон | 22:40
Мавзуга оид

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди

21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?

16:35 / 04.02.2025