Ўзбекистон МДҲ ўйинларининг биринчи кунида 5та медаль қўлга киритди
Россиянинг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ ўйинларига старт берилди.

Турнирнинг дастлабки кунида ўзбекистонлик спортчилар 5та медални қўлга киритишди. Эътиборлиси, барча совриндорлар юнон-рум кураши вакиллари бўлишди.
Мурод Алижонов (-77 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) кумуш медал соҳибига айланган бўлишса, Аброр Отабоев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг) ва Темур Насимов (-130 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.
Бугун, 4 сентябрь куни мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Турнир 11 сентябргача давом этади.
Мавзуга оид

22:51 / 14.08.2023
МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади

22:10 / 05.08.2023
Беларусда II МДҲ мамлакатлари ўйинлари бошланди

19:36 / 29.10.2022
Иккинчи МДҲ ўйинлари Беларусда бўлиб ўтади

10:41 / 12.09.2021