Ўзбекистон | 12:15 / 20.08.2021
1925
2 дақиқада ўқилади

Сайловчиларга интерфаол хизматлар орқали ўз сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш имконияти яратилади

Бугун, 20 август куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида «Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш бўйича интерфаол хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ушбу низом билан Ўзбекистон фуқароларининг конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишига шароит яратиш ҳамда сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсад қилинган. Интерфаол хизмат кўрсатиш тартиби орқали фуқаролар ўз сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартиришлари мумкин бўлади. Хизмат яқин кунларда ишга туширилади.

Мажлисда қайд этилишича, ҳозирга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари сони 750 нафардан ошган. Уларнинг 550 нафари телевидениe, 110 нафари интернет нашрлари вакиллари. Бугунги йиғилишда ҳам 48 нафар маҳаллий ва 48 нафар хорижий ОАВ вакиллари МСК қарорига мувофиқ аккредитациядан ўтказилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўрнига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлис 2021 йил 24 август куни Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети биносида чақирилиши маълум қилинди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди