Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт вилоятда биттадан туманда янги ҳоким иш бошлади
12 август куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Сирдарё вилоятининг Гулистон, Хоразм вилоятининг Хива ва Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманларида раҳбарлар алмашди. Гулистон ва Пайариқда тўрт сектор раҳбари ҳам ишдан кетган.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирокида Ғиждувон туманида ўтказилган сессияда Муроджон Умаров туман ҳокимлигидан озод этилди.
Муқаддам вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Умаров 2016 йилда Ғиждувон тумани ҳокимлигига тайинланганди.

Унинг ўрнида 2018 йилдан буён Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шерзод Ашуров иш бошлади.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирокида Гулистон туманида ўтказилган сессияда Шавкат Ғофуров туман ҳокимлигидан олинди.
Ғофуров 2018 йил 18 октябрдан буён Гулистон туманини бошқариб келаётганди. У билан бирга тўрт сектор раҳбари - прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ҳам ишдан кетган ва уларнинг ўрнига янгилари тайинланган.

Эндиликда туманга 2012 йилдан буён Товар-хомашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган Сайдимқул Бегимқулов раҳбарлик қилади.

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокида Хива туманида ўтказилган сессияда Озод Матёқубов туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Муқаддам собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ишлаган Матёқубов 2017 йил ёзидан буён Хива ҳокими эди.

Унинг ўрнига вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Ҳурмат Матрасулов янги ҳоким этиб тайинланди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокидаги сессияда Пайариқ туманида тўртлик ишдан олинди.
2019 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Дилшод Мусинов ҳамда туман прокурори, туман бош милиционер ва туман бош солиқчиси ишдан кетган.

Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Зафар Эргашев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

11:22 / 12.07.2025
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

14:40 / 01.07.2025
Ғиждувонда болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан кетди

11:32 / 01.07.2025
Видео: Ғиждувон давлат боғчасида тарбиячи болаларни калтаклади

23:37 / 01.05.2025