Тошкентда йўловчи ташувчи «Газел» «Ласетти» билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди
10 август куни соат 07:10ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ш.Г. бошқарувидаги "Газел" русумли ҳамда ҳайдовчи 1952 йилда туғилган К.Ю. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, "Газел" автомобили ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчисига, шунингдек "Ласетти" автомобилининг бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:39 / 11.03.2025
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21 / 11.03.2025
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27 / 11.03.2025
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

12:10 / 11.03.2025