Халқаро туризм 1990 йилдаги даражага тушиб кетди
Январдан октябргача дунё мамлакатлари 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 900 млн нафарга камроқ туристларни қабул қилган. Халқаро туризм 935 млрд доллар йўқотган. Бу рақам туризм 2009 йилги глобал иқтисодий инқироз оқибатида кўрган зарардан 10 бараварга кўпдир.

Фото: unwto.org
2020 йилнинг дастлабки 10 ойи мобайнида халқаро туризм 70 фоиздан ортиққа, 1990 йилдаги даражага тушиб кетди. Бу ҳақда БМТнинг Халқаро туризм ташкилоти маълум қилди.
"Халқаро туризмнинг 72 фоизга қисқариши сафарларнинг чекланиши, истеъмолчиларнинг хавотири ва коронавирусга қарши глобал кураш билан боғлиқ. Бу йил туризм тарихидаги энг ёмон йил бўлди. Охирги маълумотларга кўра, январдан октябргача дунё мамлакатлари 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 900 млн нафарга камроқ туристларни қабул қилган", - дейилади ташкилот хабарида.
Халқаро туризм 935 млрд доллар йўқотган. Бу рақам туризм 2009 йилги глобал иқтисодий инқироз оқибатида кўрган зарардан 10 бараварга кўпдир.
Хабарда айтилишича, йил якунлари бўйича туризмнинг йўқотишлари 1,1 триллион долларга етади. Бундай йўқотиш жаҳон ЯИМнинг 2 триллион долларга қисқаришига олиб келиши мумкин.
Энг кўп туристлар сонининг қисқариши Осиё-Тинч океани ҳудудида кузатилган – 10 ой ичида 82 фоиз. Яқин Шарқда туристлар ташрифи 73, Африкада 69 фоизга камайган. Европа ва Америкага сайёҳлар сони 68 фоизга қисқарган.
UNWTO тахминига кўра, туризм 2021 йилнинг иккинчи ярмига келиб қисман тикланиши мумкин. Аммо 2019 йилдаги даражага қайтиш учун 2,5 йилдан тўрт йилгача вақт керак бўлади.
Мавзуга оид

13:48 / 11.03.2025
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

16:08 / 31.01.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-картани ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

19:33 / 23.01.2025
Шакароб дунёнинг энг ёмон таомлари рейтингига киритилди

18:15 / 17.01.2025