АҚШда Moderna вакцинаси хавфсиз ва самарали деб топилди
Вакцина самарадорлиги ёши 65дан юқори бўлганлардан иборат гуруҳда 86,4 ва 18дан 65 ёшгача бўлганлар гуруҳида 95,6 фоизга тенг бўлган.

Фото: Ted S. Warren/AP Photos
АҚШ озиқ-овқат ва дори воситалари сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси (FDA) Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини хавфсиз ва самарали деб топди. Бу ҳақда бошқарма ҳисоботига таяниб Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Унда айтилишича, вакцина самарадорлиги 94,1 фоизни ташкил этади.
Ҳисоботга кўра, вакцина турли ирқий ва этник гуруҳлар орасида бирдек самарали бўлган. Бунда, вакцина самарадорлиги ёши 65дан юқори бўлганлардан иборат гуруҳда 86,4 ва 18дан 65 ёшгача бўлганлар гуруҳида 95,6 фоизга тенг бўлган.
Ҳисобот АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли экспертлар гуруҳи йиғилиши арафасида эълон қилинди. Йиғилишда мутахассислар вакцинадан оммавий фойдаланиш учун уни тавсия қилиш ёки қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилишади.
Moderna 1 декабрда ўзи ишлаб чиққан вакцинадан фавқулодда фойдаланиш учун рухсатнома олиш бўйича ариза топширганини маълум қилганди.
FDA аввалроқ Pfizer ва BioNTech вакцинасидан фойдаланишга рухсат берганди.
Мавзуга оид

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

00:36 / 14.01.2025
Moderna акциялари нархи 21 фоизга тушиб кетди

16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди

16:51 / 25.11.2024