Жаҳон | 19:34 / 23.11.2020
1134
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ шифохоналарни дезинфекция қиладиган роботлар сотиб олмоқда

Европа комиссияси Европа иттифоқидаги касалхоналарга тақдим этиш учун 200 дона дезинфекцияловчи робот сотиб олаётганлигини эълон қилди.

Фото: AFP/Getty Images

“Аксарият аъзо давлатлар шифохоналари беморлар ётган палаталарни ултрабинафша нури ёрдамида атиги 15 дақиқа ичида дезинфекция қилувчи бу роботларни олишга қизиқиш билдирди”, – дейилади ЕК хабарида.

Хабарда айтилишича, жараён дезинфекция қилинаётган бино ташқарисидаги оператор томонидан назорат қилинади.

 Роботлар яқин ҳафталарда етказилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен шифохоналарни қўллаб-қувватлаш учун барча чоралар кўрилишини айтганди.

Мавзуга оид