Британияда “ковид паспортлар” жорий қилиниши мумкин – ОАВ

Фото: Getty Images
Британияда коронавирусга қарши эмланганларга паспорт жорий қилиш муҳокама қилинмоқда. Бундай “ковид паспорт” мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланишга имкон беради.
The Sunday Times нашрининг Британия ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар беришича, ҳукумат “ковид паспорт”ни киритишни муҳокама қилмоқда.
Янги ҳужжат вирусга қарши эмланганларга эмланишдан бош тортганларга нисбатан мамлакат бўйлаб эркинроқ ҳаракатланишга, жумладан, хизмат сафарларини бемалол амалга оширишга имкон беради. Бу борада қабул қилинадиган қарорни Британия бош вазири Борис Жонсон 23 ноябрда эълон қилиши мумкин.
Жонсон депутатлар олдидаги чиқишида 2 декабрдан Англияда миллий карантин якунланиши ва қатъий чоралар киритилиши билан маҳаллий чекловлар тизимига қайтилишини эълон қилиши кутилмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, декабр охирида Британия ҳукумати аҳолига Рождество байрамини тор доирада ўтказишга рухсат бериши мумкин, бироқ кейин қатъий чоралар қайтарилади ва баҳоргача давом этади.
Мавзуга оид

12:47 / 09.04.2025
Британиянинг йирик инвестициявий ҳолдинги Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

12:05 / 07.04.2025
Telegraph: Британия сувларида Россиянинг жосуслик датчиклари топилди

10:43 / 29.03.2025
Британияда ишламоқчи бўлганлар учун таълим дастурлари амалга оширилади

14:44 / 20.02.2025