Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 сентябрдан давлат органлари ва ҳокимликлар жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади
Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ярим йиллик ва йиллик фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланишича, ҳисоботлар давлат тилида тақдим этилиши керак.
Яна бир муҳим жиҳат: ҳисобот жамоатчиликка тушунарли шаклда, оддий ва равон тилда тақдим этилиши лозим ҳамда жойлаштирилган ҳисоботлардаги маълумотларга уларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилиниши шарт.
Ҳукумат қарорининг иловасида кўрсатилган “Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартиби тўғрисида” низомига мувофиқ расмий ҳисоботни тақдим этиш тартиби белгиланган. Ҳисобот мазкур низомга кўра уч босқичда ташкил этилади:
1-босқич – ҳисобот якунлаган кундан эътиборан 10 кун муддатда давлат органи ва ташкилотнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги расмий саҳифаларида жойлаштиради.
2-босқич – ҳисобот ҳақидаги хабарнома марказий (худудий) босма оммавий ахборот воситаларида ва давлат органларининг ва ташкилотлари расмий веб-сайтларида ҳамда ижтимоий тармоқларда, мобил мессежерлардаги аккаунтларда тадбир режалаштирилаётган кундан камида 10 кун олдин эълон қилинади.
3-босқич – ҳисобот якунлаган кундан эътиборан 30 кун муддатда бевосита тақдим этиш мақсадида расмий веб-сайтда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар орқали брифинг, матбуот конференцияларининг онлайн трансляциялари ташкил этилади ва унинг натижалари таҳлил қилинади.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантиришга, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини таъминлашга замин яратиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар уч ўзбекистонликдан бири пул жамғармайди — сўровнома
Иқтисодиёт | 17:52
-
“Навоийуран” ва НКМК ходимлари уран радиоактив моддасини сотишга урингани маълум бўлди
Ўзбекистон | 17:32
-
Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат
Ўзбекистон | 17:00
-
Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Жаҳон | 16:57
Мавзуга оид

10:33 / 23.06.2025
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

21:23 / 21.04.2025
Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди

19:41 / 26.01.2018
Давлат органлари ва хусусий сектор ҳамкорлиги механизмлари муҳокама қилинди

09:25 / 23.01.2018