Доминикан ҳукумати аҳолини спиртли ичимлик ичишни тўхтатишга чақирмоқда
Доминикан ҳукумати аҳолини алкоголь истеъмол қилишни тўхтатишга чақирди.

Фото: Shutterstock
«Алкоголь организмнинг ҳимояланишини пасайтиради ва коронавирус юқишини осонлаштиради. Изоляцияда бўлган вақтингизда нотинчлик ва қўрқувни ҳис қилиб ичкилик ичманг», - дейилади маъмуриятнинг Twitter саҳифасидаги мурожаатида.
Айни вақтда мамлакат ҳудудида карантин жорий этилган.
Охирги маълумотларга кўра, Доминиканда 901 киши коронавирусга чалинган, бу бир ҳафта аввалгидан 7 бараварга кўп. 42 киши вафот этган, тўрт киши тузалган.
Аввалроқ ЖССТ бош директори ҳам коронавирусга қарши туриш учун алкоголь, тамакидан воз кечишга ва спорт билан шуғулланишга чақирганди.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

14:48 / 10.04.2025
Доминиканда том қулаши оқибатида 180 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

20:29 / 08.04.2025