Тошкентда тўққизта автобус йўналиши вақтинча ўзгарди
Пойтахтда қатор автобуслар ўз ҳаракати йўналишини ўзгартирди

Фото: KUN.UZ
Яшнобод тумани Паркент ва Махтумқули кўчалари кесишмасидаги уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 3 март соат 23:00 дан 13 мартга қадар Махтумқули кўчасининг Паркент, Мирзо Улуғбек ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, мазкур ҳудуддан ўтувчи 44, 95, 110, 119, 129, 152-сонли йўналишларида қатновчи автобуслар ўз ҳаракатини 13 мартга қадар Паркент, Темур Малик, Дўрмон йўли, Ғазалкент, Олтинтепа ва яна Паркент кўчалари орқали давом эттиради.
18, 23, 30-автобус йўналишлари эса Паркент, Қорасув, Алимкент, Элбек, Паҳлавон Маҳмуд, Махтумқули кўчалари орқали қатнайди.
Мазкур йўналишлардаги автобуслар ҳаракати вазиятга қараб яна ўзгартирилиши мумкин.
Юзага келган бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўралган.