«Пахтакор» Драган Черан билан шартномани янгилади

Фото: Tribuna.uz
«Пахтакор» клуби ҳужумчи Драган Черан билан ҳамкорлик бўйича янги қарорни қабул қилди.
Тошкентликлар 31 ёшли сербиялик билан 2 йиллик янги шартномани имзоладилар. Энди у 2021 йил ёзигача «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилади.
Черан 2018 йил ёзидан бери «Пахтакор»да ўйнаяпти. Шу пайтгача у 31та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урган.
Футболчи фаолияти давомида Сербиянинг «Смедерево», «Железничар», «Млади Радник», Бельгиянинг «Вестерло», Исроилнинг «Хапоэль Хайфа», «Маккаби Нетания», Озарбойжоннинг «Семурғ», Саудия Арабистонининг «Аш-Шуъла», Македониянинг «Вардар» ва Ўзбекистоннинг «Насаф» клубларида ҳам ўйнаган.
Мавзуга оид

03:09
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди

02:13 / 18.02.2025
«Пахтакор» — Элит ОЧЛ 1/8 финалида

21:13 / 17.02.2025