Ҳарбий ўқув факультетлари курсантлари қасамёд қабул қилди

14 июль куни Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат Шарқшунослик ва Тошкент фармацевтика институтлари Ҳарбий ўқув факультетлари (Ҳарбий кафедра) курсантларининг тантанали Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Мудофаа вазирлиги кадрлар тайёрлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарҳод Шерматов, Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Ўзбекистон миллий университети ректори А.Мараҳимов, ота-оналар ҳамда олий ўқув юртлари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, курсантларни Қуролли Кучлар сафига киришлари муносабати билан қутладилар.
Ҳар йили олий ўқув юртлари Ҳарбий ўқув факультетлари 3-курс курсантлари Қуролли Кучлар сафига кириш олдидан ўз хизмат бурчларини садоқат билан адо этиш тўғрисида қасамёд қилишади.
Мавзуга оид

09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари

16:55 / 22.01.2025
Ҳарбий-стратегик ҳамкорлик дастури ва 50 та қўшма тадбир — Россия мудофаа вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари

23:29 / 21.01.2025
Президентлар нега қасамёд қилади?

12:38 / 05.01.2025