Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ жарималар давлат ғазнасини қоплаш учун ўйлаб топилаётганини рад этди

Эрали Бозоров / Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ИИВ раҳбарияти ва масъул мутасаддилари иштирокида ОАВ ходимлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Журналистлар кундузи чироқ ёқиб ҳаракатланиш оқибатида автомобилларда ёнғин келиб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар қанчалик асосли эканини сўради.
“Биз бундай ҳолатларни Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ўрганамиз, – деди ИИВ Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров. – Кундузи чироқ ёқиб юрилиши туфайли автомобиллар ёниб кетгани ҳақида бизда бирорта ҳолат қайд этилмаган. Бу ҳақда бизга Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан расмий маълумот берилган. Менимча, транспорт воситасида келиб чиққан ёнғин сабабларини унинг чироқларига боғлаш тўғри бўлмайди”.
Хусусий телеканаллардан бирининг мухбири қуйидагича савол берди:
“Куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланмаганларга жарима тайинланди, – деди журналист. – Умуман, белгиланган тартибга амал қилмаганлик учун жазо чоралари кундан-кунга қатъийлашиб бормаяптими? Бундай жарималар давлат ғазнасини қоплаш учун ўйлаб топилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда гап-сўзлар кўпаймоқда, фуқаролар норозилиги авж олмоқда. ИИВ тизимида аҳоли билан мулоқот, мурожаат ва арзлар билан ишлаш қандай йўлга қўйилган? Келиб тушаётган шикоятлар асосан қайси мавзуда?”
Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари мурожаатлар мониторинги олиб борилиши, бироқ ҳозир ёнида уларнинг сони ва таснифланиши бўйича аниқ статистик маълумотлар йўқлигини билдирди.
“Шикоятлар сони ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан камайган, – деди Эрали Бозоров. – Бунинг сабаби тизимда кадрлар билимини оширишга қаратилаётган эътиборда, деб ўйлайман. Чунки малакасиз ва билимсиз кадрлар туфайли соҳадаги муаммолар вақтида ечилмай қолаверади, бу эса шикоятларни келтириб чиқаради. Жарималар нега жорий қилинади? Пул топиш учун эмас! Мақсад битта – ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш”.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 19:15
-
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Жаҳон | 19:14
-
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди
Жаҳон | 19:12
-
Путин Трампга Россия яқин орада Украинадаги ҳужумларини кучайтиришини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:03
Мавзуга оид

16:22 / 10.07.2025
Алишер Қодиров ишлаб чиқарилганига 25-30 йилдан ошган машиналарни истеъмолдан чиқаришга чақирди

15:02 / 03.07.2025
Тenge Bankʼдан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

11:17 / 18.06.2025