Спорт | 00:39 / 23.05.2019
9883
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ бокснинг Олимпиада дастурида қолишини талаб қилмоқда

Фото: Getty Images

Халқаро Олимпия қўмитасининг ижроия қўмитаси бокснинг 2020 йил Токиода ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурида сақланиб қолишини талаб қилмоқда.

Гап шундаки, Халқаро ҳаваскорлик бокси ассоциацияси (AIBA) Токиодаги ўйинларда бокс бўйича мусобақани ташкиллаштирмайди.

Қўмита сайтида ХОҚ Халқаро гимнастика федерацияси раҳбари Моринари Ватанабэ бошчилигида махсус комиссияни тузгани айтилган.

Бу комиссия июнь охиригача Олимпия ўйинларига боксчиларни саралаш тизимини ишлаб чиқиши, Олимпия саралаш мусобақаларини ва Токио Олимпиадасида бокс бўйича мусобақани ўтказиши керак бўлади.

ХОҚ ижроия қўмитаси Олимпиадада иштирок этувчи боксчиларнинг умумий квотаси аввалгидек 286 кишини ташкил қилишини тасдиқлаган.

Ушбу масала бўйича якуний қарор қўмитанинг Лозаннада 24-26 июнь кунлари ўтадиган сессиясида қабул қилинади.

Мавзуга оид