Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливиялик маршал Триполи йўлидаги биринчи шаҳарни эгаллади

Фото: Abdullah Doma/AFP/Getty Images
Фельдмаршал Халифа Ҳафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси мамлакат пойтахти Триполига ҳужум бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Араб дунёси томонидан қўллаб-қувватланаётган Ҳафтар БМТ томонидан тасдиқланган миллий бирлик ҳукуматини тарқатиб юборишни режалаштирмоқда. Ҳарбий қўмондон ўз ҳаракатларини «Триполини озод қилиш бўйича амалиёт» деб номлади. 2011 йилда Муаммар Қаззофийнинг ўлдирилишидан кейин Ливияда юзага келган ҳокимият учун кураш ушбу ҳужум туфайли ўта кескинлашиб кетди.
Пойтахтни ўраб олиш мақсадида Ҳафтар қўшинлари жануб ва ғарбдан яқинлашиб, Триполидан 80 км жанубдаги Гарян шаҳрини эгаллаб олди, сўнг асосий мақсаддан 60 км узоқликда тунни ўтказиш учун тўхтади. Айни пайтда, Триполида қонуний ҳукуматни ҳимоя қилиш бўйича кўнгиллилар қўшини йиғила бошлади.

Гарян стратегик аҳамиятга эга, сабаби у қирғоқ бўйидаги текислик олдидан сўнгги шаҳар саналади. Бу жангарилар учун тўлақонли плацдарм бўлиб, агар пойтахт учун жанг чўзилиб кетса, унда қайта гуруҳларга ажратиш имкони бор.
2014 йилда Ҳафтар Қаззофийнинг собиқ аскарларини бирлаштирган ва 2017 йилда асосий шарқий шаҳар - Бенгазини қўлга киритган, сўнг у мамлакатнинг нефтга бой жануби устидан назорат ўрнатган. Тарафдорлари уни «янги Муаммар» сифатида кўрмоқда. Шунингдек, у Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари тарафидан қўллаб-қувватланади, улар уни радикалларга қарши ҳимоя сифатида ҳисоблайди ва ҳарбий ёрдам беради.
5 апрел, жума куни, БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливиядаги вазият юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказади. Буюк Британия ташаббуси билан ташкиллаштирилаётган муҳокама ёпиқ режимда кечади. Шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ҳафтар билан шахсан учрашиш ниятида.
2011 йилда Ливияда фуқаролар уруши бошланди. 1969 йилдан буён мамлакатни бошқарган полковник Муаммар Қаззофий ҳокимиятдан ағдарилди ва ўлдирилди. Унинг рақиблари томонида Франция, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатларни ўз ичига олган халқаро коалиция кучлари курашди. Бугунги кунда Ливия икки ҳокимият ҳолатида: шарқда - Тобрук шаҳрида парламент фаолият кўрсатади, ғарбда - Триполида миллий келишув ҳукумати ишлайди.
Маршал Ҳафтар 4 апрель куни ўз қўшинларига Ливия пойтахтига ҳужум қилишга буйруқ бергани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
Мавзуга оид

12:23 / 01.07.2025
Ливия қирғоқлари яқинида Vilamoura танкери бортида портлаш содир бўлди

13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ

09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди

21:22 / 07.05.2025