Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб 450 миллион долларга тенг асар йўқолиб қолди

Фото: AP /Kirsty Wigglesworth
Бирлашган Араб Амирликлари Бадиий санъат музейи ходимлари Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб «Дунё халоскори» картинасини топа олишмаяпти. Бу ҳақда хабар тарқатган NYT мақоласига таъкидланишича, картина Луврнинг Абу-Даби филиалидан изсиз йўқолган.
Мазкур картина режага мувофиқ 2018 йили кўрсатилмаган ва бунга расмий изоҳ ҳам берилмаганди. Абу-Даби Туризм ва маданият бошқармаси вакиллари эндиликда картинанинг йўқолиб қолганига ҳам муносабат билдиришга шошилмаяпти.
Газета мақоласида Луврдагилар асарнинг ҳақиқий жойини аниқлай олмагани билдиришган.
«Дунё халоскори» асари 2017 йили Нью-Йоркда ўтказилган Christie's аукционида 450 миллион долларга сотилганди. Картинани аукционга қўйган соҳиб россиялик Дмитрий Рыболовлев бўлгани тахмин қилинади. Ўз вақтида Рыболовлев асарни швейцариялик арт-дилер Ив Бувьедан 127 миллион долларга харид қилганди.
Луврнинг Абу-Дабидаги филиали 2018 йил ноябрдан эътиборан кенг оммага очиқ. У ерда 600дан ортиқ бадиий санъат намунаси томошага қўйилган.
Мавзуга оид

21:29 / 22.12.2024
Дунёга машҳур «Мона Лиза»ни ким ва қандай ўмариб кетганди?

08:10 / 11.06.2019
Йўқолган деб ҳисобланаётган дунёдаги энг қиммат сурат Саудия валиаҳд шаҳзодаси яхтасида сақланмоқда – ОАВ

09:34 / 14.04.2019
Дунёдаги энг қиммат сурат қалбаки бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

13:20 / 16.12.2018