Марсело «Реал»ни тарк этиш фикридан қайтди

Фото: Getty Images
Зинедин Зиданнинг «Реал» бошқарувига қайтиши ҳимоячи Марселони клубдаги келажаги бўйича қарорини ўзгартиришга ундади.
AS маълумотига кўра, бразилиялик футболчи Мадриддан кетиш фикридан воз кечган. Нашрга ушбу маълумотни Марселога яқин кишилар тасдиқлашган. У собиқ бош мураббий Сантьяго Солари билан яхши чиқишиб кета олмаган ва шу боисдан собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг клуби «Ювентус»га ўтиб кетиш ҳақида ўйлаётганди.
Қайд этилишича, Зидан Марсело билан бафуржа гаплашиб олган ва уни ўз лойиҳасида муҳим фигурант сифатида кўраётганини билдирган.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчи 2007 йилдан буён «қаймоқранглилар» таркибида ўйнаб келади. Бу мавсум у барча мусобақалар доирасида 26та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 5та голга узатма берди.
Мавзуга оид

18:11 / 06.02.2025
Марсело футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

01:45 / 20.01.2025
Перес «Реал» президентлигига қайта сайланди. У 5-бор сайловларсиз ғалаба қозонди

02:16 / 13.01.2025
7 та гол урилган супер класикода «Барса» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 15-бор Испания суперкубогини қўлга киритди

02:06 / 15.08.2024