Манба: “Жабҳат ан-Нусра” етакчиси оғир жароҳат олган

Фото: REUTERS / Rodi Said
“Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (аввалги номи “Жабҳат ан-Нусра”) террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жўланий (ҳақиқий исми Муҳаммад Ҳусайн аш-Шаръа) бошидан жароҳат олди, деб хабар берди Туркиядаги тиббий манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, Суриянинг Идлиб шаҳрида портлаш оқибатида оғир бош жароҳати олган террорчи 18 февралда Туркиянинг Хатай вилоятидаги Антакя шаҳри давлат шифохонасига етказилган.
“Шифохонага етказилган одам портлашдан яраланган, бу унинг мияси чайқалишига олиб келган. Унинг боши операция қилинган”, деб қўшимча қилган манба. Унинг таъкидлашича, ушбу одам террорчи Абу Муҳаммад ал-Жўланий ҳисобланади. Террорчи интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган, уни аҳволи оғир бўлиб, кома ҳолатида эканлиги маълум қилинган.
Аввалроқ Суриянинг al-Watan нашри Дамашқ жиноят суди “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”, “Файлақ ар-Раҳмон”, “Жайш ал-Ислом" террорчилик гуруҳларининг етакчиларини сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилганини маълум қилган. Ўлим жазосига ҳукм қилинганлар орасида ал-Жўланий ҳам бўлган.
Мавзуга оид

21:40 / 11.03.2025
Сурия ҳукумати алавийлар исёнини бостирди

10:07 / 11.03.2025
Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан келишув имзолади

17:50 / 10.03.2025
Сурияда алавийлар қирғини: аш-Шаръа айбдорларни жазолашга ваъда бермоқда

16:19 / 09.03.2025