«Арсенал» Денис Суарес трансферини эълон қилди

Фото: Arsenal FC
«Барселона» яримҳимоячиси Денис Суарес «Арсенал»га ўтди.
«Ниҳоят барча кутган хабар. «Арсенал»га хуш келибсан Денис Суарес», - дейилади клуб твиттер саҳифасида.
«Арсенал» футболчини мавсум охирига қадар ижарага олди.
25 ёшли Суарес 2016 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Примеранинг жорий мавсумида у атиги 2 марта майдонга тушиб, умумий ҳисобда 17 дақиқа ўйнади.
Футболчи фаолияти давомида «Сельта», «Манчестер Сити», «Севилья» ва «Вильярреал» клубларида ҳам ўйнаган.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:35 / 23.02.2025
«Арсенал» пойгадан чиқмоқда, «Барселона» реванш олди. Кун ўйинлари

10:26 / 20.02.2025