Олимлар саратонни енгишнинг янги усулини топишди

Фото: Fotolia
Швециянинг Лунд университети олимлари инсон тери ҳужайраларини иммунитет ҳужайраларига айлантиришни муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда Science Immunology ёзмоқда.
Хабар қилинишича, тадқиқотчилар бирлаштирувчи тўқимани вирус, бактерия ва саратон ҳужайраларини топадиган дендрит ҳужайраларга айлантиришда ёрдам берадиган учта оқсил турини аниқлашди.
Олимларнинг билдиришича, ҳужайраларни қайта дастурлашга тўққиз кун кетади. Сунъий равишда ҳосил қилинган дендрит ҳужайралар табиий ҳужайралар билан бир хилда фаолият кўрсатади.
— Биз учта оқсилни тўғри саратон шишига киритамиз. Улар саратонга қарши антигенлар ишлаб чиқаради. Бу эса иммунитет ҳужайраларининг рак ҳужайраларига ҳужум қилишига ва уларни йўқ қилишга олиб келади, — деб ёзади олимлардан бири Карлос Филипе Перейра.
Мавзуга оид

04:21 / 03.03.2025
Шикаст етган мияни даволашга ёрдам берадиган ҳужайраларнинг янги тури аниқланди

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

17:36 / 15.10.2024
Ўлим хавфини 40 фоизга камайтиради: олимлар бачадон бўйни саратонини даволашнинг янги усулини таклиф қилди

23:18 / 05.10.2024