Спорт | 12:09 / 03.11.2018
17693
5 дақиқада ўқилади

Бугун Ғофур Раҳимов AIBA`даги 20 йиллик фаолиятида илк марта президентликка сайланиши мумкин

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Бугун, 3 ноябрь куни Москвада Халқаро Бокс Ассоциациясининг йиллик Конгресси ўз ишини якунлайди. Анжуманнинг иккинчи кунида ташкилот раҳбарлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Сайловда AIBA` президенти, 5 нафар вице-президенти (конфедерациялар президентлари) ва Ижроия Қўмита аъзолари аниқлаб олинади ва сайланган номзодлар шу кундан эътиборан ўз вазифасини бажаришга киришади, уларнинг ваколат муддати 4 йилни ташкил этади.

Kun.uz мухбирининг Москвадан хабар қилишича, Конгресснинг иккинчи иш куни вақтинчалик президент вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимов томонидан очиб берилади. Шундан сўнг делегатлар Ижроқўм томонидан тақдим этилган AIBA Декларациясини маъқуллашлари кутилмоқда.

Анжуманнинг асосий қисмини AIBA Сайлов комиссияси раиси Жош Шмид олиб боради. У комиссия аъзолари ва овоз бериш жараёни ҳақида маълумот бериб, назоратчиларни тайинлайди. Бевосита сайловдан олдин президентликка номзодлар нутқ сўзлаш учун минбарга чиқади.

Қайд этиш жоиз, AIBA`нинг 5 нафар вице-президенти (тегишли қитъа конфедерацияси президенти) лавозимини кимлар эгаллаши деярли олдиндан маълум. Бешта қитъадан фақат Осиё Бокс Конфедерацияси президентлигига икки номзод ариза топширган, қолганларида номзодлар бир нафардан.

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Жаҳон ҳаваскор боксининг бош раҳбари лавозимига даъвогарлар ҳам икки нафар – ўзбекистонлик Ғафур Раҳимов ва қозоғистонлик Серик Қўнақбаев.

Аввалига Раҳимов ягона номзод бўлиши кутилганди. Октябрь ойи бошида унга рақобатчи бўлиши кутилган Осиё Бокс Конфедерацияси президенти Қўнақбаев ҳужжатларни вақтида етказиб бера олмагани учун курашдан чиққани маълум қилинганди. У ўзини камида 20та давлат федерацияси қўллаб-қувватлаши ҳақидаги маълумотни жўнатишда бир неча соатга кечиккан эди.

Кейинроқ Қўнақбаев Спорт Арбитраж Судига (CAS) апелляция берди, 29 октябрь куни эса ташкилот унинг апелляциясини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Конгресснинг биринчи иш кунидаги энг асосий янгилик – ташкилот низомига киритилаётган ўзгартириш бўлган эди. Унга кўра, эндиликда ташкилот президенти зарур ҳолларда ўз лавозимидан маълум вақтга танаффус олиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Низомга киритилган ушбу тузатиш AIBA ва Халқаро Олимпия Қўмитаси ўртасидаги зиддиятни юмшатиш чораси сифатида киритилди. ХОҚ бунга қадар «Магнитский рўйхати»га киритилган Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланган тақдирда боксни олимпия спорт турлари таснифидан чиқариш билан таҳдид қилиб келади.

Досье: Раҳимов Ғофур Аҳмедович
1951 йилда Тошкентда туғилган. Ленинград муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган (1975, муҳандис-иқтисодчи).

Раҳимов меҳнат фаолиятини 1975 йилда ЎзССР Савдо вазирлиги координатори вазифасида ишлаш билан параллел равишда «Динамо» МСК да  бокс мураббийи сифатида бошлаган. 1993 йилдан Осиё ва Европада кўчмас мулк, телекоммуникациялар, нефть ва табиий газ қазиб олиш ва қайта ишлаш, кончилик ва хомашё савдоси билан шуғулланувчи қатор хусусий компанияларга асос солган, ҳозирда уларнинг акционери ҳисобланади.

Маҳаллий ва халқаро спортдаги раҳбарлик карьераси:
1993 – 2012 Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти
1995 – 1998 AIBA Бизнес комиссияси раиси
1998 – ҳозиргача AIBA Ижроия Қўмитаси аъзоси
1999 – 2011 Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти
2001 – 2012 Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти
2002 – 2010 AIBA вице-президенти
2007 – 2008 Осиё Бокс Федерацияси президенти
2010 – 2014 Осиё Бокс Конфедерацияси президенти.
2011 – ҳозиргача Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти
2003 – 2018 AIBA виц-президенти
2018 – ҳозиргача AIBA президенти вазифасини бажарувчи

Маълумот: Қўнақбаев Серик Керимбекович
1959 йилда Павлодарда туғилган. Жамбул Ирригация, дренаж ва қурилиш институти (1981, инженер-қурувчи), Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетини (1999, ҳуқуқшунос) тугатган. Иқтисод фанлари номзоди (2006).

Ҳаваскор боксчи сифатидаги фаолияти:
Икки карра Европа чемпиони (1979, 1981), икки карра жаҳон кубоги олтин медали совриндори (1979, 1981), Олимпиада кумуш медали соҳиби (1980). 1981 йилда сайёранинг энг яхши боксчиси деб эътироф этилган. 1986-1992 йилларда Қозоғистон бокс терма жамоаси бош мураббийи.

Қўнақбаев, шунингдек, 1996-1998 йилларда Жамбул вилояти ҳокимлигида бўлим бошлиғи, Алмати шаҳри Бўстандиқ тумани ҳокими ўринбосари, 1999-2001 йилларда 
Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси депутати сифатида ишлаган.

Маҳаллий ва халқаро спортдаги раҳбарлик карьераси:
1992 – 2007 Қозоғистон профессионал бокс федерацияси асосчиси ва президенти
2007 – ҳозиргача Қозоғистон ҳаваскор бокс федерацияси биринчи вице-президенти
2009 – 2014 Қозоғистон бокс федерацияси ҳакамлик корпуси ишлари бўйича вице-президенти
2010 – ҳозиргача AIBA Ижроия Қўмитаси аъзоси
2014 – ҳозиргача AIBA вице-президенти, Осиё бокс конфедерацияси президенти, AIBAнинг ёшлар ва спортчилар ишлари бўйича Комиссияси раиси

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди