ОАВ: Трампга шубҳали конверт юборилди

Фото: REUTERS
АҚШда давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлашга масъул бўлган махфий хизмат шубҳали конвертни аниқлади, у мамлакат президенти Дональд Трампга мўлжалланган бўлган. Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.
Таъкидланишича, конверт 1 октябрь куни етказилган, бироқ Оқ уй биносига киритилмаган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларида ҳарбий-денгиз амалиётларига раҳбарлик қилувчи адмирал Жон Ричардсонни конвертлардаги заҳарли модда ёрдамида заҳарлашга уринишгани ҳақида турли хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид

22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади

00:06 / 06.06.2020
Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди

15:47 / 05.06.2020
Twitter Трампнинг Жорж Флойд ўлимига бағишланган видеосини ўчириб ташлади

15:33 / 05.06.2020