Эрон президенти Форс кўрфазини тўсиб қўйиш билан таҳдид қилди

Фото: NBC News
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, мамлакат расмийлари Уммон бўғозини жануби-шарқда Форс кўрфази билан боғлайдиган Ўрмуз бўғозини ёпиб қўйиши мумкин. Бу агар Америка Қўшма Штатлари санкциялар босими сиёсатини давом эттирадиган бўлса юз беради. Бу ҳақда у NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Руҳонийнинг таъкидлашича, унинг сўзлари шунчаки огоҳлантириш эмас, балки «ҳақиқатдир».
«Агарда Форс кўрфазидан сув йўли эркин ва хавфсиз қолиши керак бўлса, у ҳамма учун шундай қолиши керак», - дея айтиб ўтди Эрон етакчиси.
Шунингдек, Руҳонийнинг билдиришича, АҚШ ҳукумати Эрон нефти жаҳон бозорига етказиб берилишини бутунлай тўхтата олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эронни уйғурларни нефтга «алмаштиришда» айблаганди.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳаменеийни босим остида қолган мусулмонларни нефтга «алмаштираётганликда» айблаб чиққан.
Мавзуга оид

10:02
Трамп муддатни чўзди, Ҳўрмуз бўғози ёпилиши мумкин – 8-кун

23:35 / 19.06.2025
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади

22:26 / 19.06.2025
Исроил ҳужумлари фонида Эрон ва АҚШ музокаралари ўтказилди – ОАВ

21:20 / 19.06.2025