Цюрих аэропортида самолётни яшин урди

Фото: Twitter/Turkish Air News
Цюрих аэропортида SunExpress авиакомпаниясига қарашли “Боинг-737-800” самолётини яшин урди, деб хабар берди JACDEC маркази.
Анталияга учишга тайёрланаётган самолёт яшин уришидан зарар кўрмаган ва парвоз амалга оширилган.
Цюрихда об-ҳаво ёмонлашиши ҳақида 2 июль куни огоҳлантириш эълон қилинганди. 3 июль куни шаҳарда кучли дўл ёғди. Автомобиллар ва қатор уйларнинг томлари шикастланганлиги хабар қилинмоқда.
Об-ҳаво шароитининг ноқулайлиги сабабли самолётлар бир қанча вақт давомида парвоз қила олмаган. Шунингдек, аэропорт биносига ҳам бир неча марта яшин урилган, деб хабар қилмоқда 20 Minutes нашри аэропорт матбуот котиби Соню Цохлингга таяниб.
Мавзуга оид

09:27 / 11.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

17:10 / 07.03.2025