Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети ва Москва давлат университети ўртасида меморандум имзоланди
Президент ташаббуси билан янги очилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети вакиллари илғор хорижий тажрибани ўрганиш масаласи бўйича Осиё ва Европа мамлакатлари фаолиятини ўргана бошлади. Хусусан, улар Санкт-Петербург университети қошидаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар институти ҳамда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети журналистика факультети фаолиятини ўрганишди. Шу куннинг ўзидаёқ Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети ректори Шерзод Қудратхўжаев ва МДУ журналистика факультети декани Е.Вартанова ўзаро ҳамкорлик ҳақида Меморандумни имзолашган.
Бу икки олий ўқув даргоҳлари Россия Федерациясида журналист кадрларни тайёрлаш бўйича энг йирик ташкилотлар ҳисобланади. Санкт-Петербург университетида Ўзбекистон вакилларини университетнинг халқаро фаолият бўйича проректор С.В.Андрюшин ва мазкур институт директори, профессор А.С.Пую қабул қилиб, институт фаолияти ҳақида гапириб берди.
«Бу ерда талабаларниннг амалиёти яхши ташкил қилинган ва амалиёт бўйича ҳисоботларни ҳамда битирув малакавий ишлар ҳимоясини асосан амалиётда ишлайдиган журналистлар қабул қиларкан, факультет профессор-ўқитувчилари бу жараёнга аралашмайди. Жами талабалар сони бир ярим минг нафардан кўп кишини ташкил этади», деб фикрини билдиради университетга янги тайинланган ректор Шерзод Қудратхўжаев.
Факультет декани профессор Е.Л.Вартанова меҳмонларни факультет мултимедиавий воситалар маркази ҳамда кутубхонаси билан таништирди. Бу ерда теле ва радиомарказлар мавжуд бўлиб, талабалар видео ва аудио материалларни тайёрлашнинг барча босқичларини ўзлари бажаришади. Уларнинг ижоди маҳсули Ёутубе канали ва факультет веб-сайтига жойлаштирилади. МДУ журналистика факультети ўқитувчилари катта миқдорда ўқув ва илмий адабиётларни тайёрлашга қодир ва ўқув жараёнини ушбу ўқув қўлланмалар билан тўлиқ ўзлари таъминлайди.
Маълум қилинишича, яқин кунларда бошқа давлатлар, жумладан Корея Республикаси, Туркия ва Германия тажрибасини ўрганиш ва улар билан ҳам меморандумлар тузиш кўзда тутилмоқда.
Маълумотларга кўра, яқин вақт ичида Жанубий Корея, Туркия ва Германия давлатлари билан ҳам худди шундай шартномалар имзолаш кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Уч қаҳрамон» бозорида йирик ёнғин содир бўлди (видео)
Жамият | 05:42
-
Трамп уйсизларни Вашингтон ташқарисига чиқариб юбормоқчи
Жаҳон | 01:25
-
АҚШда Labubu қўғирчоқлари ўғрилар нишонига айланмоқда
Жаҳон | 01:11
-
Полшада ЕИ пуллари яхталар ва сауналар учун сарфлангани айтилмоқда - Брюссел изоҳ талаб қилди
Жаҳон | 00:48
Мавзуга оид

19:00 / 19.06.2025
Москва давлат университетининг Тошкент филиалида 2025/26 ўқув йили учун қабул бошланди

14:30 / 25.12.2021
Икки авлод учрашуви: журналистика муаммолари ва қолипланган мавзулар ҳақида

18:58 / 20.12.2021
“Ёш йигитча сиёсатни гапирганида кулишганди” — SUBYEKTIV'да Амирхон Умаров билан суҳбат

16:36 / 16.12.2021