Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ коалицияси Сурияда қурбон бўлган тинч аҳоли сонини 10 баробар камайтиришда айбланмоқда

Фото: Joinfo
Британиянинг ИШИД террорчилари кучларига зарбаларни мониторинг қилувчи Airwars лойиҳаси АҚШ бошчилигидаги коалиция хатти-ҳаракатларидан Сурия ва Ироқдаги тинч аҳоли ўртасида содир бўлган қурбонлар «Вьетнам урушидан буён энг ёмон» эканлигини айтиб ўтган, деб ёзади The Guardian.
Ташкилотнинг баҳолашича, 2014 йилдан буён коалиция зарбалари оқибатида тинч аҳолининг 9600 нафар вакили ёхуд фуқаролар ичида ҳалок бўлган 25 минг нафар аҳоли вакилларининг учдан бир қисмидан ҳам ортиқроғи ҳалок бўлган. Бу рақам коалициянинг расмий рақамлари (883 нафар) дан 10 баробар кўпроқдир. Шу сабабли бу ҳол экспертларга Суриядаги кампанияни «АҚШ тарихидаги энг ношаффоф ҳарбий кампания» деб аташларига сабаб яратган.
Бироқ, экспертларнинг фикрича, коалиция зарбалари натижасида оддий фуқароларнинг ўлими атайлаб уюштирилмаган. Улар асосан террорчиларнинг зич шаҳарлардаги нишонларига жўнатилган юқори аниқликдаги қуролларнинг ортиқча қуввати натижасида келиб чиққан. Масалан, 2017 йилнинг 17 мартида Ироқнинг Мўсул шаҳрида 105 кишининг ҳалок бўлишига уйлардан бирининг томида турган террорчи снайперларга қарата 500 фунтли авиабомба ишлатилгани сабаб бўлган. Нишон аниқ урилган, бироқ уйнинг пастки қаватларида террорчилар томонидан «тирик қалқон» сифатида фойдаланилган аёллар ва болалар яширинган бўлган, деб ёзади The Guardian. Суриядаги Раққа шаҳрининг тўрт ой қамал қилинишида коалиция зарбаларидан 1400 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, деб ҳисоблашмоқда экспертлар.
Airwars’нинг ҳисоблашича, Сурияда 2015 йилдан буён ўз кампаниясини бошлаган Россия 7.000–11.000 нафар тинч аҳолининг ўлдирилиши учун жавобгар. Ташкилотнинг фикрича, бунга сабаб Россия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан бошқарилмайдиган бомбаларнинг ҳаддан зиёд кўп ишлатилганидир. Ёғдирилган жами бундай бомбаларнинг 95 фоизи Россияга тегишли бўлган, АҚШ коалициясига эса бор-йўғи 5 фоизи тааллуқли.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

13:12 / 28.07.2025
Сурияда Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин биринчи сайловлар ўтказилади

18:52 / 23.07.2025
Сурия Туркиядан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам сўради

09:09 / 23.07.2025
Сурия расмийлари Сувайдадан бадавий оилаларни эвакуация қилишни бошлади

14:30 / 19.07.2025