Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон билан келишувдан чиқиш АҚШга қимматга тушади – МРБнинг собиқ раҳбари

Фото: Alex Wong/Getty Images
АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиши унинг Европа билан қарама-қаршилигига олиб келади. Бундай фикрни Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Майкл Хайден Spiegel журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Вашингтон келишувдан воз кечишини ва келишувгача мавжуд бўлган санкцияларни Эронга қайта жорий қилишини маълум қилди. Келишувга аъзо қолган давлатлар (Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция, Германия) АҚШнинг бу қарорига қарши чиқишмоқда. АҚШнинг Европадаги ҳамкорлари келишувга риоя қилиб қолишларини айтишмоқда.
“Қарама-қаршилик биринчи навбатда Эрон билан эмас, Европадаги дўстларимиз билан юз беради. Европаликлар “Бизнинг фикримиз инобатга олинадими? Америкаликлар бизни ҳақиқатан жиддий қабул қиладиларми?” деб савол беришга асосга эгалар. Биз бу қарор билан энг яхши дўстларимизни ғазаблантирамиз ва трансатлантик муносабатлар барбод бўлади”, деб айтган Хайден.
“Трамп ўз ҳукмини Буюк Британия, Франция ва Германияга ўтказа олганидан тантана қилмоқда. Бироқ бу қисқа муддатли ғалаба қимматга тушади”, деб хулоса қилган Хайден.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тожикистонда 10та янги тарихий-маданий мерос ёдгорликлари топилди
Жаҳон | 23:31
-
Болқон олов ичида қолди
Жаҳон | 23:23
-
Шаолин ибодатхонаси бош роҳиби қасамёдни бузиш ва талон-торожда гумонланмоқда
Жаҳон | 22:40
-
Украина тўрт давлат компаниялари ва фуқароларига нисбатан санкциялар киритди
Жаҳон | 22:11
Мавзуга оид

21:49
АҚШ Хитой билан савдо битими тузишга жуда яқин - Трамп

18:30
Сунъий интеллект соҳасида АҚШ етакчи, Хитой иккинчи ўринда

14:00
«Трампнинг сабри тугамоқда» – Рубио

09:02