Арманистон мухолифати бутун мамлакатни “фалажлаб қўйди” (фотожамланма)
Арманистон парламенти мамлакатдаги норозилик намойишлари етакчиси Никол Пашинянни бош вазир лавозимига тасдиқламагандан кейин, Пашинян ўз тарафдорларини оммавий норозилик намойишларини қайта бошлашга, йўлларни тўсишга чақирган. Намойишчилар магистрал кўчалари, метро ва Ереван аэропортига олиб борувчи йўлларни, бутун мамлакат бўйлаб темир йўлларни тўсиб қўйишган.
Намойишчилардан бирининг айтишича, Ереванда йўллар Пашинян буюргандек соат 8:15дан бошлаб тўсила бошланган.
Пашиняннинг айтишича, намойишчиларга кўплаб мактаб ва университетлар жамоалари қўшилган.
Фаоллар йўлларни тўсиш учун юк машиналари, чиқинди баклари, ўриндиқлардан фойдаланишган. Бутун мамлакат бўйлаб темир йўл қатнови тўхтаган.

















Мавзуга оид

16:22 / 27.02.2025
Хўжали геноциди — инсоният тарихидаги қонли саҳифа

16:48 / 12.02.2025
Арманистон парламенти ЕИга аъзо бўлишни бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

00:40 / 03.02.2025
Гуржистонда намойишга чиққан ўнлаб мухолифат вакиллари ҳибсга олинди

12:06 / 29.01.2025