«Реал» ёлғиз эмас. «Эспаньол» бу мавсумда бошқа грандларни ҳам енгди

Испания чемпионатининг 26-турида «Эспаньол» ўз майдонида «Реал»ни енгди — 1:0, ғалаба голи ўйиннинг 93-дақиқасида урилди.
Эътиборли жиҳати, жорий мавсумда «тўтиқушлар» жамоаси Испания Кубоги доирасида «Барселона»ни ҳам енгган (1:0), шунингдек, чемпионат ўйинида «Атлетико»дан устун келган (1:0).
Шу тариқа, «Эспаньол» 1980/81 йилги мавсумдаги натижасини такрорлади, ўша мавсумда ҳам жамоа Испания чемпионати етакчиларининг барчасини мағлубиятга учратганди. Бундан ташқари, 1997/98 йилги мавсумда бу жамоа ушбу 3 жамоага ўз уйида ўтган ўйинларда мағлуб бўлмасликни уддалаган.
Айни вақтда «Эспаньол» Испания чемпионатида 13-ўринда жойлашган.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:30 / 02.03.2025
«Реал»да сенсацион мағлубият, «Сити» кубок ютмоқчи. Кун ўйинлари

12:56 / 24.02.2025