Тошкент вилоятида ҳарбий хизматчиларни кузатиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг муддатли ҳарбий хизматини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳарбий хизматчиларни Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Республика Ёшлар иттифоқи ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги вакиллари қизғин муборакбод этишди.
Хизмат бурчини тамомлаётган аскарлар ичида ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномасини олган аскарлар кўпчиликни ташкил этади.
Тадбир давомида Марказий ҳарбий оркестр жамоаси, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан янграган куй ва қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Мавзуга оид

22:44 / 07.03.2025
Полшада барча эркаклар ҳарбий йиғинлардан ўтиши мажбурий бўлади

00:25 / 02.01.2025
Гуржистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув тартиби ўзгарди

11:55 / 26.12.2024
Австралияда мактаб битирувчиларига атом сувости кемасидан иш таклиф қилинмоқда

19:45 / 19.12.2024