Вазият ўта кескин тус олди. Яманда исёнчилар 41 журналистни гаровда ушлаб турибди

Фото: © AP / Hani Mohammed
Исёнчи ҳусийлар Санадаги Yemen Today телеканали биносида 41 нафар журналистни гаровда ушлаб турибди. Бу ҳақда РИА «Новости» икки манбага таянган ҳолда хабар бермоқда, улар ушбу мамлакатдаги исёнчилар билан алоқаларга эга.
Таъкидланишича, қўлга олинганлар орасида Россиянинг Sputnik агентлигининг Ямандаги штатдан ташқари мухбири ҳам бор.
Исёнчилар ўтган шанба куни телемарказ биносини эгаллаб олишди, у ерда эса Yemen Today телеканали офиси жойлашган. Телеканал журналистлари якшанба куни бундан норози бўлиб очлик эълон қилишди.
Yemen Today Яманнинг ўлдирилган собиқ президенти Али Абдулла Солиҳнинг партияси билан алоқадор канал сифатида танилган. Ушбу партия - «Умумий халқ конгресси» (УХК) шанба куни яманлик фуқароларни мамлакатни яқинда ўз иттифоқдошлари бўлган «Ансор Алла» ҳусийлар ҳаракатидан ҳимоя қилишга чақирди.
Аввалроқ Яман пойтахтидаги тўқнашувлар натижасида 245 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

10:51 / 20.01.2025
Ямандаги ҳусийчилар 200 млрд долларлик иқтисодий зарар келтирди

17:31 / 07.01.2025
АҚШ Гуантанамодаги 11 нафар маҳбусни озод этди

15:59 / 01.01.2025
АҚШ ва Британия Яман пойтахти Санога 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди

22:15 / 26.12.2024