Тошкент шаҳрида бирорта ҳам фош этилмаган жиноят йўқ – Тошхўжаев

Фото: Дониёр Тошхўжаев/Kun.uz
27 ноябрда Тошкент шаҳар ИИББда навбатдан ташқари матбуот брифинги бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди. “Тозалаш – Антитеррор” тадбирлар мажмуасига бағишланган брифингда иштирок этган ШИИББ расмий вакили Д.Тошхўжаев пойтахтда оғир ва ўта оғир жиноятлар тўлиқ фош этилаётганини таъкидлаб ўтди.
“Бугун мен, нафақат ишонч билан, балки фахр билан баёнот беришим мумкинки, Тошкент шаҳрида бирорта ҳам фош этилмай қолаётган оғир ва ўта оғир жиноят йўқ. Барча оғир ва ўта оғир жиноятлар изи совумасидан фош этилмоқда. Агар кимдир, ёки қайсидир жиноятчи ўзининг жиноий режаларини тузаётган бўлса, бизни эшитиб қўйсин, бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмас.
Бугунги кунда шаҳар ички ишлар идоралари янгича тизимда иш олиб бормоқда. Президент ва ҳукуматнинг доимий эътиборида бўлгани сабабли янги замонавий технологиялар жорий қилинмоқда. Мен ҳатто алоҳида қайд эта оламан, махсус техникалар ҳам жорий қилинмоқда. Шундай экан, ишончингиз комил бўлсин, шаҳар ҳудудида оғир ва ўта оғир жиноятлар бундан кейин ҳам фош этилади”, - деди Дониёр Тошхўжаев.
Мавзуга оид

13:34 / 12.02.2025
Дониёр Тошхўжаев 7 йилга қамалди

12:19 / 12.02.2025
Алламжоновга суиқасдда айбланган Жавлон Юнусов 18 йилга қамалди

18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди

20:55 / 12.12.2023