Болалар овқатланишдан олдин қўлларини ювишлари учун самарали усул
АҚШнинг Шимолий Каролина штатида истиқомат қилувчи ўқитувчи Донна Жилл Аллен болаларга таомдан аввал қўлни ювиш муҳимлигини учта нон бўлаги мисолида тушунтириб берди.
Mirror’нинг хабар беришича, бошланишига ўқитувчи қўлқопларда биринчи нон бўлагини «назорат» пакетига солди. Сўнг у қўлини ювди ва иккинчи бўлакни «тоза қўллар» пакетига солди.

«Сиз нон бўлагини айланма шаклида узатасиз. Синфдаги ҳар бир бола унга қўлини теккизганда эса, «ифлос қўллар» номи берилган пакетга соласиз. Нон вақт ўтиши билан микроблар туфайли қандай ўзгариб боришини кузатинг», - дейди Донна Жилл Аллен.
Унинг таъкидлашича, бу «қўпол, лекин яхши тажриба бўлиб, қўлларни ювиш нақадар муҳим эканини исботлаб беради».
Мавзуга оид

14:43 / 19.03.2025
Глобал исиш нафас олиш тизими саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда

07:35 / 19.03.2025
Россияда курйерларнинг маоши дипломли мутахассисларникидан ҳам юқори экани аниқланди

15:34 / 18.03.2025
АҚШда профессор 380 млн йиллик тошқолдиқларнинг чиқиндига ташлаб юборилишига сабаб бўлган университетни судга берди

15:43 / 12.03.2025