«Милан» тўхтамаяпти: яна бир ҳужумчи нишонга олинди

Фото: eurosport
«Милан» «Боруссия» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia журналисти Жанлука Ди Марцио хабар берган.
«Россонери» дортмундликлар раҳбарияти ва 28 ёшли футболчи талаб қилаётган маблағни ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобламоқда. Шу боис, «Милан» трансфер нархи ва футболчи талаб қилаётган маошни камайтиришга ҳаракат қилиб кўради.
Аввалроқ Обамеянг фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши, унга «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Обамеянгнинг «Боруссия» билан шартномаси 2020 йилга қадар тузилган. Габонлик футболчи якунланган мавсумда 31та гол уриб, Германия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланганди.
Қайд этиш керакки, янги хўжайинлар қўлига ўтган «Милан» шу вақтгача 6 трансферни расмийлаштирганди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес, «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва, «Сандерленд»дан ҳужумчи Фабио Борини ва «Байер»дан Ҳоқон Чалхонўғли сотиб олинганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Хитой миграция соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:31
-
“Қайнаб турган қозонга ташлашди”. Нидерландиядаги ўзбек дизайнери – Европадаги ҳаёт ва дизайн ҳақида
Жамият | 14:03
-
ЖАР элчиси АҚШда персона нон грата деб эълон қилинди
Жаҳон | 13:43
-
Оқ уйдан ҲАМАСга огоҳлантириш, Путин билан мулоқот қилган Трамп ва Россия нефтидан воз кечаётган Хитой — кун дайжести
Жаҳон | 13:41
Мавзуга оид

19:09 / 20.11.2024
Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди

12:12 / 23.04.2024
Дербида муштлашув ва четлатишлар. Италияда чемпион расман аниқ бўлди

13:01 / 21.01.2024
Италияда можаро, «Арсенал»да 5 та гол. Европада кун ўйинлари

13:23 / 14.12.2023