Теҳрондаги мақбарага ҳужум қилган террорчилардан бири ўзини портлатди

Теҳрондаги оятуллоҳ Хомейни мақбарасига ҳужум қилганлардан бири худкуш террорчи бўлган. FarsNews хабарига кўра, у ўзини мақбара ичида портлатиб юборган.
Mehr агентлиги хабарига кўра, бу ҳужум вақтида 5 киши жароҳатланган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаяпти.
Мақбарага ҳужум қилган икки киши қўлга олингани айтилмоқда.
Бугун, 7 июнь тонгида Эрон парламентига ҳам ҳужум уюштирилди. Охирги хабарларга кўра, ҳужум қилганлар сони 3 киши бўлиб, улар бир кишини ўлдирган, 10га яқин кишини жароҳатлаган ва одамларни гаровга олган.
Мавзуга оид

21:33 / 02.02.2025
Теҳрон мактабларида ҳавонинг юқори даражада ифлосланиши туфайли дарслар бекор қилинди

15:31 / 18.01.2025
Теҳрондаги Олий суд биноси олдида отишма юз берди. Икки судя ўлдирилди

09:26 / 06.11.2024
Теҳрон: ГФР фуқаролигига эга эронлик ўлим жазосидан олдин вафот этди

10:50 / 23.10.2024