Путин Трамп билан учрашувга қандай мусиқа танлашни билмаётганини тан олди

Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан учрашув олдидан қандай мусиқани ижро этишни билмаётганини тан олди. Путин буни "Бир макон – бир йўл" форуми доирасида Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашув олдидан роялда мусиқа ижро этишига матбуот томондан катта қизиқиш билдиргандан кейин тан олди.
"Фикримча, олдин Трамп билан учрашиб, суҳбатлашиб ва унинг натижаларига кўра мусиқа танлаш керак", деб жавоб берган Путин.
Путиннинг айтишича, у Цзиньпин билан учрашув олдидан роялда мусиқа ижро этгани намойиш қилинишини билмаган. У бу тасвир шахсий архив учун олинмоқда, деб ўйлаган.
"Ўйлайманки, сизни уялтириб қўймадим. Мен мусиқа ижро этдим, деб айта олмайман, мен шунчаки хитойлик дўстимиз ва ҳамкоримизни кутиш вақтида 2-3 та бармоғим билан клавишларни босиб ўтиргандим. Рояль созланмаганидан жуда ҳам афсусландим. Бу роялда иккита бармоғи билан ўйнайдиган мендек одам учун ҳам мусиқа ижро этиш жуда мураккаблик қилди ", деб айтди Путин.
Мавзуга оид

23:23 / 13.03.2025
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

20:02 / 13.03.2025