Феттель "Формула-1"нинг Баҳрайн Гран-приси ғолиби бўлди

Ferrari жамоасининг немис пойгачиси Себастьян Феттель "Формула-1" пойгасининг Баҳрайн Гран-приси ғолиби бўлди.
Маррага иккинчи бўлиб Mercedes аъзоси, британиялик Льюис Хэмилтон, учинчи бўлиб Хэмилтоннинг жамоадоши Валттери Боттас етиб келди.
Умумий ҳисобда Феттель 68 очко билан 1-ўринга чиқиб олди. Хэмилтон 61 очко билан 2-ўринни, Боттас 38 очко билан 3-ўринни эгалламоқда.
Пойганинг навбатдаги босқичи Сочида 28-30 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

15:18 / 12.05.2020
Себастьян Феттель «Феррари» жамоасидан кетади

23:10 / 26.08.2018
«Формула-1»нинг Бельгиядаги босқичи ғолиби аниқланди

08:02 / 11.06.2018
Себастьян Феттель “Формула-1”нинг Канада Гран-приси ғолиби бўлди

12:30 / 25.03.2018