Машҳур «Нива» муаллифи вафот этди

Россиянинг Тольятти шаҳрида Пётр Прусов ҳаётдан кўз юмди. ВАЗ-2121 «Нива» лойиҳасининг бош конструктори 76 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда «АвтоВАЗ».
«Петр Михайлович дунёда биринчи ташувчи кузовга эга автомобиль — афсонавий ВАЗ-2121 “Нива” лойиҳаси раҳбари эди. Ҳозирда, Lada 4×4 деб номланадиган автомобилга Россия ва хорижда ҳамон қизиқиш катта. Янада ачинарлиси, у ўзи барпо қилган автомобилнинг 40 йиллиги нишонланадиган 5 апрелга оз фурсат қолганида вафот этди. Завод уни дафн қилиш маросими билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади», — дея баёнот берган «АвтоВАЗ» президенти Николя Мор.
Прусов ушбу автомобилсозлик заводига 1970 йилда келган. 1972 йилда уни ВАЗ-2121 «Нива» лойиҳасининг бош конструктори этиб тайинлашди. 1998-2003 йиллар мобайнида корхонанинг бош конструктори бўлиб ишлаган ва «Ока», ВАЗ-2110, ВАЗ-2123 ва Kalina моделларини ишлаб чиқаришда бевосита қатнашган.
Прусов 2017 йил февраль ойидан компания вице-президентининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

21:59 / 15.03.2025
Зеленский Курск областида жанглар давом этаётганини айтди

18:18 / 15.03.2025
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди

14:34 / 15.03.2025
Хитой, Россия ва Эрон барча ноқонуний санкцияларни бекор қилишга чақирди

09:02 / 15.03.2025