Давлат департаменти эронлик «Оскар» совриндорига йўллаган табригини олиб ташлади

АҚШ Давлат департаменти Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эронлик кинематографистларнинг «Коммивояжер» фильми «Оскар» мукофотини олгани муносабати билан табрик жойлаштирди. Эронликлар фильми «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» учун бериладиган мукофотга лойиқ кўрилган эди. Reuters агентлигининг хабарига кўра, департамент бу хабарни бироз вақтдан сўнг олиб ташлаган.
Таъкидланишича, департамент табрикномани форс тилида эълон қилган, унда Эрон халқи ва режиссёр Асқар Фарҳодийни қутлаган.
«Табрикнома эълон қилинди. Кейинроқ, биз уни ўчириб ташладик. Чунки АҚШ ҳукумати ташаккур билдирилган сўзлардаги изоҳларни қўллаб-қувватлар экан, деган нотўғри тушунча бўлмаслиги учун шундай қилдик», — деган Давлат департаменти вакили агентликка.
Аввалроқ, Эрон ҳукумати ҳам Фарҳодийни «Оскар» олгани билан табриклаган эди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармони туфайли «Коммивояжер» режиссёри Асқар Фарҳодий ва картинанинг бошқа иштирокчилари Лос-Анжелесга келишдан бош тортишган эди.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Полша Германия билан чегарада чегара назоратини жорий қилди
Жаҳон | 15:10
-
Россия Марказий Осиё энергетика тизимларининг параллел ишига қўшилиш ниятида
Жаҳон | 15:04
-
Бурчмуллада йирик шамол электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистон | 15:01
-
Тожикистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасига қўшилмоқчи
Иқтисодиёт | 14:57