Зойир Мирзаев Вьетнам президенти билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Вьетнам президенти Чан Дай Куанг билан музокаралар ўтказди.
Viet Nam News нашри маълумотига кўра, Ханойда бўлиб ўтган учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган.
2016 йилда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 37,42 млн долларни ташкил этди. Икки томон ҳам мазкур рақамлар қониқарли эмаслиги ҳамда бу кўрсаткични янада юқорироқ босқичга олиб чиқиш лозимлигини таъкидлаб ўтишган.
Жумладан, Чан Дай Куанг Ўзбекистон ва Вьетнам тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, пойабзал ишлаб чиқариш, туризм ҳамда бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиши мумкинлигини қайд этиб ўтган.
Бош вазир ўринбосари эса Ўзбекистон Вьетнам билан савдо-иқтисодий, молия-инвестиция ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканини билдирган.
Зойир Мирзаев Вьетнам президентига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга таклифи билдирилган мактубни топширган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
🔴LIVE: Путиннинг оғир талаблари ва Трампнинг фейк тарқатиши — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 14:37
-
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
Жаҳон | 14:35
-
Хитой, Россия ва Эрон барча ноқонуний санкцияларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон | 14:34
-
Ўзбекистон ва Хитой миграция соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:31
Мавзуга оид

20:01 / 10.01.2025
16 йиллик рекорд: энг кўп ишонч билдирилган ҳокимлар

11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

22:35 / 16.10.2024
Тошкент вилоятига мингта янги автобус харид қилинади

09:34 / 05.08.2024