Ўзбекистонлик таэквондочилар Сочидаги халқаро турнирда биринчи ўринни олишди

Ўзбекистоннинг ITF таснифи бўйича 16 кишидан иборат терма жамоаси Сочи шаҳрининг «Қора денгиз соҳили Кубоги» XIII очиқ халқаро турнирида иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, 11 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Россия термаси эгаллаган бўлса, кучли учликни Беларусь республикаси вакиллари якунлашди.
Шундай қилиб, Ниғмонов Иброҳим, Акромов Ойатуллоҳ, Болат Ойгул, Исроилов Абдуазим, Эргашева Зуҳра, Исроилов Бахтиёр, Сайдивалиева Азиза, Аҳрорқулова Заргуна, Аҳмитжанов Муҳаммаджон ва Аҳмаджонов Мироншоҳ ўзлари иштирок этган беллашувларда биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлганлар.
Фахрийлар ўртасидаги мусобақаларда Лазиз Ҳасанов (Ўзбекистон ITF таэквондо миллий ассоциацияси президенти) биринчи ўринни эгаллаган.
Сайдивалиева Саида, Сайдивалиева Лазиза, Насридинов Шоҳжаҳонлар иккинчи, Болат Баҳовуддин, Одилжонов Достон ва Мирзаҳмедов Озодбеклар учинчи ўрин билан кифояланишган.
Мавзуга оид

21:59 / 15.03.2025
Зеленский Курск областида жанглар давом этаётганини айтди

18:18 / 15.03.2025
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди

14:34 / 15.03.2025
Хитой, Россия ва Эрон барча ноқонуний санкцияларни бекор қилишга чақирди

09:02 / 15.03.2025