Мишел Темер расман Бразилия президенти бўлди

Бразилия сенати Дилма Руссефнинг импичменти ҳақида қарор қабул қилганидан кейин Мишел Темер расман мамлакат президентига айланди.
Бразилия конгресси биносида унинг ўз лавозимига киришуви муносабати билан бадиий маросим ўтказилган.
Айни вақтда 75 ёшда бўлган Темернинг ваколати муддати 2018 йилгача. 2018 йилда Бразилияда янги президентлик сайловлари ўтказилади.
Руссеф ҳукуматида Темер вице-президент сифатида фаолият кўрсатганди. Кейинги ойлар давомида у президент вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлади.
Мавзуга оид

23:15 / 12.03.2025
Бразилияда иқлим бўйича ўтказиладиган саммитга тайёргарлик кўриш учун дарахтлар кесиб ташланди

17:50 / 27.02.2025
BRICS янги аъзо давлатларни қабул қилишни тўхтатди

18:24 / 22.02.2025
Бразилияда кичик шаҳарчани ер юта бошлади

13:59 / 21.02.2025