Россия Марказий банки рубль курсига таъсир кўрсатмоқчи эмас

Россия банки рубль курсига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган чоралар кўришни режалаштирмаяпти, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» Марказий банк матбуот хизматига таянган ҳолда.
«Марказий банк сузувчи курсдан воз кечмайди ва курсга таъсир этмоқчи эмас. Сузувчи курс — иқтисодиётни барқарорлаштирувчи воситадир. У ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, президент Путин ёрдамчиси Андрей Белоусов айтганидек, рублнинг ҳаддан ортиқ мустаҳкамланиши — Россия иқтисодиёти учун қўшимча муаммолар яратадиган бош оғриқдир.
Ўз навбатида, ВЭБ раиси ўринбосари Андрей Клепач, миллий валютанинг мустаҳкамланиши билан бюджет 150-160 млрд рублни йўқотишини таъкидлади.
Мавзуга оид

13:53
Зеленский: Россия урушни давом эттиришга интиляпти

13:52
АҚШ Россия банк сектори ва нефтига қарши санкцияларни кучайтиради

10:33
«Газпром» Ғарб санкцияларидан энг катта зарар кўрган компания бўлди — Reuters

21:28 / 13.03.2025